Нотариал ҳаракатлар сони 30 фоизга камайди

15:37 23 Июль 2018 Жамият
2020 0
Иллюстратив фото

Жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш ҳар қандай замонавий демократик давлатнинг асосий стратегик йўналишларидан бирига айланмоқда.

Хўш, нотариат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самара беряптими? Бозор муносабатларини ривожланиши билан турли мулк шаклидаги битимларни расмийлаштирилиши тақозо этилаётган бир пайтда нотариатнинг аҳамияти ва ўрни нималарда акс этмоқда?

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходими Ёқутхон Юсупова шундай муносабат билдирди:

“Амалга оширилган нотариал ҳаракатларни таққослар эканмиз, қуйидаги рақамлар кетма-кетлиги барчамизни қизиқтириши аниқ. Эътибор беринг: ўтган йилнинг биринчи ярим йиллигида умумий 3089195 та нотариал ҳаракат амалга оширилган бўлса, жорий йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 2183263 тани ташкил этмоқда.

Кўриниб турибдики, ўтган йилга нисбатан шу йилда нотариал ҳаракатлар сони 30 фоизга камайган. Буни 52 турдаги давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида жисмоний ва юридик шахслардан ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхаларини олиш амалиёти бекор қилингани билан боғлаш мумкин.

Чунки, ҳужжатлар нусхаларининг тўғрилигини шаҳодатлаш нотариал ҳаракати ўтган йил биринчи ярим йиллигига нисбатан шу йил биринчи ярим йиллигида 82 фоизга камайган. Яъни ўтган йил биринчи ярим йиллигида 1252899 та нусха тасдиқланган бўлса, жорий йилнинг шу даврида 234238 та нусха тасдиқланган”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер