Носоз маҳсулот пули эгасига қайтарилди
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федератсиясининг 1091 рақамли ишонч телефонига Узун тумани “Ёшлик ” махалласида яшовчи фуқаро М.Абдуразақова мурожаат қилди.
У ўз мурожаатида Денов шаҳар “Н.Мирзаев” кўчасида жойлашган “Инденем” савдо марказидан “Брюса” номли музлатгични 2 млн 667 минг сўмга сотиб олган. Фуқаро уни ишлатмоқчи бўлганда музлатгич носоз ҳолда эканлигини билган.
Ушбу мурожаат Сурхондарё вилояти Денов тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассис ходимлари ҳамда фуқаро М.Абдурозақова иштирокида ўрганилиб, фуқаронинг ҳохишига кўра 2.667.000 сўм пули қайтариб олиб берилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг