Ноқонуний иш келтирган ташвиш
Фото: “Халқ сўзи”
Андижон вилоятидаги “Дўстлик” чегара постида юк автомобили тўхтатилганда, унда ноқонуний тарзда, ҳужжатсиз товарлар борлиги аниқланди.
— “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, юк кузатув ҳужжатларида ёзиб кўрсатилмаган, умумий қиймати 1 млрд. 594 минг сўмлик 40 хил турдаги товарлар борлиги маълум бўлди, — дейди вилоят божхона бошқармаси инспектори Сардорбек Ўринбоев.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг