Номли давлат стипендиялари сони 12 та бўлди
Фото: Архив сурат
Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари учун айрим номли давлат стипендиялари жорий этилганлиги муносабати билан 1993 йил 5 февралдаги ПФ–555-сон Фармонга ўзгартириш киритилди.
Унга кўра, мазкур фармон 2-банди таҳрирланиб, номли давлат стипендияларнинг йўналишлар кесимидаги рўйхати янгиланди.
Жумладан, Президентнинг ПҚ–414-сон ҳамда ПҚ–20-сон қарорларига мувофиқ рўйхатга тарих ва география йўналишларида – Бобур, жисмоний маданият ва спорт йўналишларида – Паҳлавон Маҳмуд номли стипендиялари киритилиб, уларнинг сони 12 тага етди.
Номли давлат стипендияларнинг йўналишлар кесимидаги рўйхати:
— техника йўналишларида – Беруний;
— тиббиёт йўналишларида – Ибн Сино;
— гуманитар йўналишларда – Навоий;
— тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларида – Камолиддин Беҳзод;
— табиий йўналишларда – Улуғбек;
— кинематография йўналишида – Худойберган Девонов;
— тарих ва география йўналишларида – Бобур;
— жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида – Паҳлавон Маҳмуд;
— Ўзбекистон халқаро ислом академиясида – Имом ал-Бухорий;
— Қорақалпоғистондаги олийгоҳларда – Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов;
— барча йўналишларда – Ислом Каримов номли давлат стипендиялари.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг