Нигерияда бино қулаши оқибатида 100 га яқин одам вайроналар остида қолди

00:54 04 Ноябрь 2021 Дунё
1172 0

Нигериянинг Лагос шаҳрида 22 қаватли бино қулаб тушди. Бу ҳақда «Reuters» агентлиги хабар берди.

Гувоҳларнинг айтишича, бино қулаган вақтда 100 га яқин қурувчи иш жойида бўлган. Ҳодисадан сўнг қурувчиларнинг бедарак йўқолганлиги айтилмоқда.

Қутқарувчилар 3 та одамни вайроналар остидан олиб чиқишга эришган ва улар касалхонага ётқизилган.

Лагос штати ҳукумати бинонинг қулаши бошқа биноларга зарар етказмаганлигини маълум қилди.

Африканинг энг гавжум мамлакати бўлган Нигерияда бинолар қулаши тез-тез содир бўлади, чунки қурилиш қоидаларига амал қилинмайди ва сифатсиз хомашёлардан фойдаланилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер