“NestОne” қурилишида 739 нафар ишчига вақтида маош берилмаган

19:43 17 Май 2022 Жамият
635 0

Фото: Архив сурат

Жорий йилнинг 17 май куни “NestОne” биноси олдида одамлар тўпланиши билан боғлиқ ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилган.

Ўрганиш давомида “NestОne” биносида “Ozguven Mimarlik Inshaat” МЧЖ ХКнинг 312 нафар ишчисига ҳамда “Ozguven Tasarim Mimarlik Insaat Sanayi Ve Ticaret” ПУнинг 427 нафар ишчисига 2022 йил апрель ойи учун иш ҳақлари вақтида тўланмагани аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ лойиҳа раҳбари Мурод Назаров Инстаграм саҳифасида муносабат билдириб, бу ҳолатга ошни айбдор қилганди ва ҳаммаси «чёткий» эканини билдирганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер