«NazzAR» стартап лойиҳасининг электрон музейи Жиззах шаҳрида ўрнатилди

19:58 23 Январь 2022 Жамият
847 0

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

Жиззах шаҳри Шодлик маҳалласига SmartChain АТ компанияси директори Бобур Раҳимов "NazzAR" стартап лойиҳасининг электрон музейини совға қилди.

"NazzAR» мобил иловаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан қўллаб-қувватлаб келинаётган стартап лойиҳаларидан бири бўлиб, у SmartChain АТ компанияси томонидан яратилган.

Смартфон орқали «NazzAR» белгисига йўналтирилганда мобил қурилма экранида реал объектларнинг 3D шакллари, видео роликлари, фото суратлар жонланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер