Навоийда республика тармоқлараро кооперация саноат ярмаркаси
Жорий йилнинг 22-24 апрель кунлари Навоий кон-металлургия комбинати ҳудудида металлургия, энергетика, кимё саноати ва қурилиш материаллари соҳаси корхоналари иштирокида «Республика тармоқлараро кооперация саноат ярмаркаси» ўтказилди.

Ярмарканинг очилиш маросимида уни ташкил этишдан кўзланган мақсад ва кутилаётган самара иштирокчиларга батафсил тушунтирилди. Чунончи, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш орқали улар томонидан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, шунингдек, хусусий сектор иштирокчиларини саноат фаолиятига кенг жалб этишни рағбатлантириш бўйича республикада яратилган шарт-шароитлар ҳамда бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ахборот берилди.
Ярмаркада республиканинг барча ҳудудларидан жами 645та тадбиркорлик субъектлари ҳамда 60 та тармоқ корхоналарининг 450 нафардан ортиқ вакиллари иштирок этиб, шундан 145 та маҳаллий корхоналарнинг 3,7 мингта маҳсулотлари кўргазмали намойиш этилди.

Шу билан бирга, кўргазмада 1,4 минг турдаги импорт ўрнини босувчи янги ўзлаштирилган маҳсулотлар, 40 турдаги корхоналарнинг илмий-инновацион ишланмалари ҳамда 3 турдаги хизматлар намойиш этилди.
Бундан ташқари, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Навоий ИEС», «Қизилқумцемент» АЖлари, Навоий кон-металлургия комбинати, “Gidro stanko servis” МЧЖ ва “Navpromlitmash” МЧЖ корхоналари негизида ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган маҳсулотлар ҳамда яқин истиқболда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари бўйича 6 та тақдимот ўтказилди. Кўргазма доирасида шартномалар Иқтисодий тараққиёт вазирлигининг Электрон кооперация портали орқали давлат харидлари тўғрисидаги Қонун талаблари асосида онлайн форматда расмийлаштирилиб, умумий ҳисобда 421,0 млрд сўмлик 1336 та (тезкор) ўзаро ҳамкорлик шартномалари ҳамда келгусида ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга қаратилган 268 та Меморандум имзоланди. Мезбонларнинг эса 45та корхонаси ўз маҳсулотлари билан ярмаркада иштирок этган бўлса, 184та корхонаси маҳсулотсиз қатнашди. Вилоят корхоналари томонидан умумий қиймати 120,2 млрд сўмлик 86 та шартнома ҳамда 39 та ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Ярмарка фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Г.К. Саидова, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари Б.Қ. Абдиназаров, Навоий вилояти ҳокими Қ.Б. Турсунов ҳамда Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қ.С. Санақулов иштирок этди.
Темур ЭШБОЕВ,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг