Навоийда қизил чироқда тўхтаб турган Matiz орқасидан электромобилнинг келиб урилиши оқибатида икки йўловчи вафот этди
Навоийда Volkswagen ID6 машинаси қизил чироқда тўхтаб турган Matiz`га келиб урилди. Оқибатда Matiz`нинг орқа ўриндиғида бўлган 2 нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди.
15 январь куни соат 02:00 атрофида Навоий шаҳрида икки машина тўқнашиши оқибатида 2 нафар йўловчи вафот этди, дея хабар бермоқда Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.
Ислом Каримов кўчасида ҳайдовчи А.Н. бошқарувида бўлган Matiz светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган вақтда Volkswagen ID6 машинаси ҳайдовчиси О.Н. унинг орқа қисмидан келиб тўқнашган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
Ҳодиса оқибатида Matiz`нинг орқа ўриндиғида бўлган йўловчилар Э.У. ҳамда О.Ғ. тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг