Навоийда “Мехрик” лақабли жиноий гуруҳ аъзоси ва унинг шериклари қўлга олинди
Аввал хабар берганимиздек, Навоий вилоятида “Долзарб қирқ кунлик” тезкор-профилактик тадбирлари олиб борилмоқда.
Тадбир доирасида ҳуқуқ тартибот органлари томонидан “Мехрик” лақаби билан танилган, 1991-йилда туғилган, Аллаёров Мехриддин Музаффарович, 1995-йилда туғилган Тураев Умид Шухратович ва уларнинг 8 нафар жиноий шериклари қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан содир этган хатти-ҳаракатлари учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган ҳамда қамоққа олиниб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Навоий вилояти ИИБ мазкур шахслардан жабрланган ёки уларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари тўғрисида маълумотга эга бўлган фуқароларни вилоят ИИБнинг 79-229-50-22, 79-229-50-23 телефон рақамларига қўнғироқ қилишларини сўрайди. Маълумот тақдим этган инсонларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг