Навоий вилоятида замонавий боғчалар барпо этилмоқда

19:12 12 Август 2025 Жамият
442 0

Ислом тараққиёт банки ва OPEK халқаро тараққиёт жамғармаси кўмагида Навоий вилоятида мактабгача таълим ташкилотларининг замонавий бинолари қурилмоқда.

— Мазкур қурилишга жами 23,8 миллиард сўм маблағ йўналтирилган, — дейди вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот котиби Нурали Ҳошимов. — Уларнинг тўрттаси Кармана туманида бўлса, қолган иккитаси Навбаҳор туманида мутлақо янгидан барпо этилмоқда.

Ушбу лойиҳа орқали 660 нафар болалар замонавий ва қулай таълим-тарбия олиш имконига эга бўлади. Янги давлат мактабгача таълим ташкилотлари яқин кунларда болажонларга ўз эшикларини очади.

Темур ЭШБОЕВ,

«Халқ сўзи».                                                                                                        

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер