Навоий вилояти имкониятлари “The Investor” журнали эътиборида

22:33 16 Апрель 2026 Жамият
180 0

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов “The Investor” халқаро журналининг бош муҳаррири Леандро Словински билан Zoom платформаси орқали мулоқот ўтказди.

Мулоқотда Навоий вилоятининг иқтисодий ривожланиши, ижтимоий соҳадаги ўзгаришлар ҳамда яшил энергетика йўналишида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Шунингдек, Навоий вилоятидаги кенг кўламли ўзгаришлар, инвесторлар учун шароит ва имкониятлар ҳамда инфратузилманинг ривожи, ҳудуднинг инвестицион жозибадорлиги алоҳида таъкидланди.

Леандро Словински ўз фаолияти давомида кўплаб давлат раҳбарлари, вазирлар ва йирик компаниялар раҳбарлари билан интервьюлар ўтказган тажрибали журналист сифатида Навоий вилоятининг бугунги тараққиётидан мамнунлигини эътироф этди.

Мулоқот якунида вилоятнинг инвестицион имкониятларини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш ва ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, “The Investor” журнали дунёнинг 48 мамлакатида тарқатилиб, 80 мингдан ортиқ нусхада чоп этилади. Рақамли варианти эса бир миллиондан ортиқ кишининг эътиборини жалб этади.

Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер