НАТО Украинага Россия билан ҳар қандай тинчлик музокараларини кечиктиришни таклиф қилди

11:22 04 Декабрь 2024 Дунё
280 0

Фото: AP

НАТО бош котиби Марк Рютте Киевга Россия билан ҳар қандай тинчлик музокараларини кейинга қолдиришни таклиф қилиб, Украинанинг музокаралардаги позициясини мустаҳкамлаш учун Ғарб аввало Украина Қуролли кучларига қурол юбориши кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда Американинг «The New York Times» газетаси ёзмоқда.

«НАТОнинг янги бош дипломати сешанба куни Украинага Россия билан тинчлик музокараларини Ғарб иттифоқчилари етарли даражада ҳарбий ёрдам юбормагунча кечиктиришни таклиф қилди», — дейилади нашр хабарида.

Қайд этилишича, бундай қадам Киевга бўлажак музокараларда Украина позициясини мустаҳкамлаш мақсадида таклиф қилинган.

Шу билан бирга, қайд этилганидек, Рютте Украинанинг ўзи музокараларни қачон бошлашга тайёрлигини ҳал қилиши кераклигини қўшимча қилди.

Олдинроқ Украина Ташқи ишлар вазирлиги расмий Киев НАТОга тўлақонли аъзоликдан бошқа ҳар қандай хавфсизлик кафолатларини кўриб чиқишдан бош тортганини маълум қилганди.

Шу йилнинг 3 декабрь куни «Reuters» агентлиги НАТОнинг 32 аъзоси ўртасида Украинани альянсга таклиф қилиш бўйича қарор қабул қилиш учун ҳозирча зарур консенсусдан дарак йўқлигини ва бунга эришиш учун бир неча ой музокаралар олиб борилиши мумкинлигини хабар қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер