Намунали олий таълим муассасаси қандай бўлиши керак?!

15:31 11 Ноябрь 2019 Маданият
1595 0

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган ёшларга оид давлат сиёсатини такомил­лаштириш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг баркамол бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида бир қанча муҳим ҳужжатлар қабул қилинди, амалий ишлар йўлга қўйилди, муайян натижаларга эришилди. Шундай бўлса ҳам, бу борада бажариладиган ишлар ҳамиша кенг кўламли бўлиб, ўз долзарблигини сақлаб қола­веради. Шу нуқтайи назардан, Прези­дентимиз раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот техно­логи­ялари, китоб ўқишга қизиқи­шини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида” ўтказилган видео­селектор йиғилишида ёш­ларни ривожлантиришга қара­тилган ма­са­лалар муҳокама қилинди ва соҳаларга тааллуқли 5 та муҳим ташаббус илгари сурилди.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ана шу беш ташаббус амалий натижасини кўрсатаётган порлоқ маскандир. Шу кунга қадар университетда талаба қизлар учун тикувчилик, пазандачилик тўгараклари махсус жиҳозланган хоналарда ташкил этилган, Абрў санъати ва рассомлик тўгараклари иқтидорли талабаларга ўз қучоғини очган. Санъатсевар талабалар учун “Навоий ворислари” номли талабалар театр студияси,мусиқа тўгараклари фаолиятини бошлаган. Куни кеча эса университетда “Она ва бола хонаси” ҳамда талаба қизлар учун “Гўзаллик ва нафосат” тўгараклари ўз ишини бошлади.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети халқаро ОТМ мақомини қўлга киритиш йўлида жадал одимламоқда, бугунги кунда университетнинг 50 дан ортиқ халқаро ҳамкорлари мавжуд. Ҳар бир талабамиз ўзининг ташқи ва ички дунёсининг гўзаллиги, дунёқарашининг кенглиги билан хорижлик меҳмонларда илиқ таассурот уйғотиши ва ўзбек ёшларининг умумий қиёфасини белгилаб бериши зарур. Шуларни инобатга олган ҳолда гўзаллик салонининг аҳамияти беқиёс, ушбу салон талаба қизларнинг ташқи кўринишлари билан бирга уларнинг нафосат ҳам туҳфа этиши тайин.

Университетнинг кўп сонли талабалари қизлардан иборат. Кўп ҳолларда талаба қизларимиз ёш она ҳам ҳисобланадилар. Оналик масъулиятли давр, шу қаторда олий таълим ҳам ўзига яраша заҳматни талаб этади. Талабалар ва ёш болали профессор-ўқитувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган она ва бола хонаси кўплаб ана шундай муаммоларга ечимдир. Бундан ташқари ҳар бир қаватда талабалар учун дам олиш ва тамадди қилиш учун шароитлар яратилди. Музлаткич, микротўлқинли печ ва телевизор билан жиҳозланган дам олиш масканлари ҳам талабалар ихтиёрига топширилди. Китобсевар ёшларимиз учун кутубхона ва коворкинг марказидан севимлироқ жой йўқ. 

Бир сўз билан айтганда, асримизнинг намунали университети қандай бўлиши керак деган саволга жавоб топишни истасангиз, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига марҳамат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер