Наманганлик ўқитувчи ўз ҳисобидан мактаб хонасини жиҳозлади

09:59 22 Февраль 2024 Жамият
349 0

Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги 2-мактабнинг информатика фани ўқитувчиси Дилшодбек Мухторов ўз ҳисобидан мактаб хонасини жиҳозлади.

Устознинг шогирдлари ҳар йили фан олимпиадаларида фаол иштирок этиб келмоқда. Хусусан, масканнинг собиқ битирувчиси Ҳожиакбар Муродуллаев 2023 йилда НамМҚИ ташаббуси билан ўтказилган информатика мусобақасида иштирок этиб, грант асосида ўқиш имкониятини қўлга киритганди. Шунингдек, “Robot.uz — 2023” халқаро олимпиадасида муассасанинг 6-синф ўқувчилари жамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашган. Фаолияти орқасидан 12 млн сўм маош олаётган педагог мактабда хайрли ишга қўл урди.

Ўқувчиларнинг пухта билим олишлари ва ИТ соҳасидаги кўникмаларини чуқур ўзлаштиришлари учун информатика ва робототехника хоналарини ўз ҳисобидан замонавий 16 дона парта, 40 та стул ва бошқа жиҳозлар билан таъминлади. Бу эса ёшларнинг билим олишга бўлган иштиёқини янада ортишига замин яратади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер