Наманганлик ижодкор асарлари АҚШда эътироф этилди
Кўп қиррали ижод соҳиби Содиқ Сайхун умрини журналистика ривожига бағишлаган фидойи ижодкорлардан бири. Ярим аср давомида Тўрақўрғон туманининг “Давр” ҳамда Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси “Шифокор ва ҳаёт” газеталарида фаолият кўрсатган тажрибали журналист шоир, публицист ёзувчи сифатида кўплаб бадиий асарлар ёзиб, қатор китобларини чоп эттирган.
Янги йилнинг дастлабки кунларида табаррук 70 ёшни қарши олган ҳамкасбимиз ижодининг халқаро даражада ҳам эътироф этилиши унинг юбилейига муносиб туҳфа бўлди. Facebookда унга Америка Қўшма Штатларининг Аризона Штатида фаолият юритаётган “Дунё шоирлари” уюшмасининг бир йўла қўш соврини берилгани ҳақида хушхабар тарқалди. Яъни Содиқ Сайхун асарлари “Олтин юрак” ва ”Олтин кўприк” мукофотларига лойиқ топилган.
Айни кунларда жўшқин ижодкор юбилейи жойларда ўтказилаётган учрашувларда адабий жамоатчилик ва мухлислар томонидан кенг нишонланмоқда.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг