Наманганда қоидабузар ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши ўзи ва яна 3 нафар йўловчининг вафотига сабаб бўлди

11:22 04 Сентябр 2020 Жамият
2706 0

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни соат 05:00 ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтган 4Р 112 «Фарғона ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг 10-километрида ҳайдовчи 1998 йилда туғилган Ж.М. «Матиз» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарув вақтида ухлаб қолиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган И.О. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомобиль билан тўқнашган, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати​.

Натижада, «Матиз» русумли автомобиль ҳайдовчиси 22 ёшли Ж.М. ҳамда йўловчиси 23 ёшли С.Х. ва «Нексия» русумли автомобиль йўловчилари 45 ёшли И.М., 39 ёшли Р.Ғ.лар оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этишган.

«Нексия» русумли автомобиль ҳайдовчиси 33 ёшли И.О. ва йўловчилари 23 ёшли Ш.С., 22 ёшли Н.А.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилганлар.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, «Матиз» русумли автомобиль ҳайдовчиси Ж.М. бир йил давомида 9 маротаба, «Нексия» русумли автомобиль ҳайдовчиси И.О. 1 маротаба қоидабузарлик содир этган.

Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер