Наманганда «Damas» йўлни кесиб ўтаётган 8 ёшли болани уриб юборди (18+ видео)
Жорий йилнинг 14 апрель куни соат 16:30ларда, Наманган вилояти, Наманган тумани, Муллақудинов МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида, ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган А.С. «Дамас» русумли автомобилни бошқараётиб чап томондан ўнг томонга югуриб йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган ва бошқарувни йўқотиб автомобиль ағдарилган.
Натижада, пиёда, 2013 йилда туғилган А.Ш. тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган тумани ИИБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг