Наманганда 68 гектарда «Янги Ўзбекистон боғи» қурилиши бошланади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Наманган вилоятининг имкониятларини ишга солиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Шаҳар ва маҳалла инфратузилмасини яхшилаш масалалари муҳокама қилинар экан, аҳоли зичлиги катта бўлган Наманган вилоятида уй-жой қуриш ишларини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.
Икки йил олдин 1 минг 203 гектарда 200 минг аҳоли учун «Янги Наманган» шаҳри қурилиши бошланган. Жорий босқичда 20 минг хонадонли турар-жой, IT-парк, меҳмонхона, бизнес маркази, шунингдек 68 гектарда «Янги Ўзбекистон боғи» қурилиши бошланади.
Шунингдек, Чуст ва Поп туманида 10 минг аҳоли учун «Янги Ўзбекистон» массивлари қурилишига старт берилади.
Аҳолини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Заркент, Хожикент, Исковот, Булоқбоши, Ёшлик шаҳарчалари ва Наманган шаҳрида сув таъминотини яхшилаш лойиҳасини жадаллаштиришга кўрсатма берилди.
Шунингдек, Чуст, Поп, Наманган ва Мингбулоқда ичимлик ва оқова сувини яхшилашга 70 миллион доллар жалб қилинади.
Йўлларни қуриш, таъмирлаш ва сақлашга хусусий секторни янада кенг жалб қилиш, бу борада аниқ лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг