Наманган вилоятида маҳалла фаоллари ва ёшлар билан учрашув ўтказилди
Олий Мажлис Сенати аъзоси Одилжон Маматкаримов Наманган вилоятига хизмат сафари доирасида Уйчи туманида маҳалла фаоллари ва ёшлар вакиллари билан учрашиб, улар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Тадбир давомида Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган ва маъқулланган қонунларнинг мазмун-моҳияти, жамият ҳаётидаги ўрни ҳамда ёшлар манфаатларига тааллуқли жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Учрашув жараёни эркин фикр алмашув шаклида ташкил этилиб, унда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.
Учрашувдан сўнг сенаторнинг сайёр қабули ўтказилди. Қабул давомида «Иттифоқ» маҳалласида электр таъминотини яхшилаш, мактабгача таълим муассасаларидаги шароитларни кенгайтириш, соғлиқни сақлаш, инфратузилма ва ижтимоий соҳа объектларидаги долзарб масалалар юзасидан фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг