Наманган тўқимачилик саноати институти ташкил этилди
Фото: Халқ сўзи
«Наманган тўқимачилик саноати институтини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–386-сон, 05.10.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Институт тўқимачилик саноати тармоқлари учун меҳнат бозорида рақобатбардош, юқори малакага эга олий маълумотли ва илмий-педагог кадрлар тайёрлайди.
Институтда ўқув жараёни 2023-2024 ўқув йилидан бошланади ва кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади.
2024-2025 ўқув йилига қадар Институт ҳузурида тўқимачилик технопарки фаолияти йўлга қўйилади.
2026/2027 ўқув йилига қадар Институтнинг камида 2 та бакалавриат таълим йўналиши ва 3 та магистратура мутахассислиги халқаро тан олинган ташкилотлар аккредитациясидан ўтказилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг