Наманган шаҳрида ноқонуний сотилаётган 26 млн. сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

13:46 27 Ноябрь 2023 Жамият
182 0

Солиқ органлари ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилаётган назорат тадбирлари давомида Наманган шаҳрида давлат рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний равишда тамаки маҳсулотларини сотаётган фуқаро аниқланди. Фуқародан 15 турдаги 1242 қути умумий қиймати 19,5 млн. сўмлик тамаки маҳсулотлари далилий ашё сифатида олинди.

Шунингдек, айни шу ҳудуддаги яна бир фуқаро ноқонуний равишда алкоголь маҳсулотлари сотиш билан шуғулланаётганлиги маълум бўлди. Сотувда бўлган 40 турдаги 6,9 млн. сўмлик алкоголь маҳсулотлари вақтинча олиб қўйилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер