Мьянмада тўнтаришдан кейин муваққат президент тайинланди

17:38 01 Февраль 2021 Дунё
966 0

Мьянмадаги тўнтаришни амалга оширган ҳарбийлар вице-президент Мьинт Швени вақтинчалик президент этиб тайинладилар. Бу ҳақда Irrawaddy портали хабар бермоқда.

Ҳарбийлар ушбу тайинловни мамлакат конституциясининг 418-моддаси билан изоҳладилар. Унга кўра, фавқулодда ҳолат пайтида президент лавозимини вице-президент эгаллайди. Таъкидланишича, Мьинт Шве ушбу лавозимни 2018 йилда президент Тхин Чжо истеъфога чиққандан кейин эгаллаган.

Маълум бўлишича, Мьинт Шве собиқ ҳарбий генерал ҳисобланади. Бундай ҳолатда ҳокимият тўлиқлигича Мьянма қуролли кучлари бош қўмондони, катта генерал Мин Aунг Хлейну қўлига ўтади.

Маълумот ўрнига, Мьянма ҳарбийлари штат раҳбарларини ҳибсга олинганидан кейин мамлакатда бир йил муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер