«Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари» тўғрисида Президентнинг ПҚ-261-сон қарори тасдиқланди

15:32 16 Декабрь 2022 Жамият
1467 0

Фото: Маданий мерос агентлиги

«Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари» тўғрисида 2022 йил 27 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-261-сон қарори тасдиқланди.

Ушбу қарор юзасидан музейларда ташкил этиладиган маданий-маърифий тадбирлар кўргазмалар, семинар ва конференциялар, юбилей семинарлар ўтказиш бўйича Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан 2023 йил учун календарь режа тузилди.

Тасдиқланган календарь режада Тошкент шаҳрида ва ҳудудлардаги музей ҳамда маданий мерос объектларида турли шаклдаги кўргазма ва тадбирлар, халқаро даражадаги фестиваллар, театрлаштирилган тарихий саҳна кўринишлар, концерт томошалар ҳамда уста-ҳунармандлар томонидан маҳорат дарслари ўтказилиши белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер