Мутахассислар "COVID-19"нинг болаларда хавфли оқибатлари ҳақида огоҳлантирмоқда

23:59 22 Декабрь 2021 Дунё
1640 0

Фото: Depositphotos

Болалардаги коронавирус кўп тизимли яллиғланиш каби хавфли асоратга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Буюк Британиянинг "Express" нашри "Royal Brompton and Harefield hospital" тиббиёт маркази шифокорларига таяниб хабар бермоқда.

Шифокорларнинг фикрига кўра, инфекцияни юқтирган болалар ва ўсмирларнинг фақат ярмида учраши мумкин. Агар синдром ўзини намоён қилишда давом этса беморларда юқори ҳарорат, доимий йўтал, таъм ва ҳид билишнинг ўзгариши ёки йўқолиши кузатилади.

Кўп тизимли яллиғланиш жараёни бошланган болаларда чарчоқ, қорин оғриғи, диарея, қусиш, қўл ва оёқларнинг шишиши, тошма, бош ва мушак оғриғи, асабийлашиш ривожланади. Шифокорларнинг таъкидлашича, бу аломатлар иммун тизими реакциялари ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер