Мутахассис коронавирусни энг фаол ташувчиларини маълум қилди

22:11 13 Ноябрь 2020 Дунё
778 0

Фото: Getty Images

“Cоvid-19”га чалиниб, ундан тузалганидан сўнг тиббий ниқоб тақмай юрадиганлар коронавируснинг энг хавфли ташувчилари ҳисобланади.

Бу ҳақда Россияда хизмат кўрсатган шифокор, тиббиёт фанлари доктори, пульмонолог Александр Карабиненко айтиб ўтди.

«Бошдан ўтказилган коронавирус ниқобсиз юрадиган одамларни инфекциядан халос эта олмайди. Улар коронавирусни эркин ва ҳеч қандай тўсиқсиз тарқатишда давом этишади», дейди мутахассис.

Унинг сўзларига кўра, хасталикдан халос бўлгандан кейин ҳам коронавирус юқори нафас йўлларида қолади ва шу боис барча ниқоб тақиши керак.

«Ниқоб тақмайдиган одамлар коронавируснинг фаол ташувчиларидир. Ва биринчи навбатда, бундай одамлар тоифасига болалар, шунингдек, уларга бирор нарсани исботлаш жуда қийин бўлган қайсар ёшлар киради», дейди шифокор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер