Муроджон Аҳмадалиев рақибини муддатидан олдин мағлуб этди
АҚШнинг Аризона штатида ташкил этилган бокс оқшомида ҳамюртимиз мексикалик Кевин Гонсалесга қарши рингга кўтарилди.
12 раунд этиб белгиланган жангнинг 6-раундида Муроджон рақибини икки маротаба нокдаун ҳолатига туширди. 8-раундга келиб яна бир нокдаун қайд этилди ва Аҳмадалиев босимни давом эттирди. Шундан сўнг, рефери жангни тўхтатиб, техник нокаут қайд этди. Ҳамюртимиз навбатдаги ғалабани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Шу тариқа, Муроджон яна камарлар учун даъвогарга айланиб олди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг