Муродулло Абдуҳакимов Андижон вилояти прокурори бўлди
Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги
Муродулло Тоғаевич Абдуҳакимов Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Муродулло Абдуҳакимов 1981 йилда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида туғилган.
У ушбу лавозимига тайинлангунига қадар (2020 йилдан буён) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг