Муносиб номзодлар танлаб олинди
Фото: Халқ сўзи
Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдаги 40-сессияси бўлиб ўтди. Унда жорий йилнинг 30 апрель санасида бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи участка комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш масаласи кўрилиб чиқилди.
Номзодлар сессия иштирокчиларига таништирилгач, улар депутатларнинг овоз бериш йўли орқали тасдиқлаб олинди. Бунга қадар эса шаҳарда ташкил этилган 127 та учaсткa кoмиссиялaри aъзoлигигa фуқaрoлaрнинг ўзини ўзи бoшқaриш oргaнлaри, жaмoaт бирлaшмaлaри, кoрхoнaлaр, муaссaсaлaр вa тaшкилoтлaр тoмoнидaн тaклиф этилгaн нoмзoдлaр белгиланган тартибда ўрганиб чиқилган эди.
Бу каби сессия халқ депутатлари Андижон туман Кенгашида ҳам бўлиб ўтди.
Саминжон ҲУСАНОВ,
“Халқ сўзи”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг