Мудҳиш ЙТҲ! Икки киши қурбон бўлди
Жиззахда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси сабабли икки киши вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 29 апрель куни соат 18:00 да Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган «Тошкент-Термиз» йўналишли М-39 йўлининг 967-километрида ҳайдовчи 25 ёшли Б.Э. бошқарувида бўлган «Матиз» русумли автомашинани «Тошкент» йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган вақтида ухлаб қолганлиги сабабли руль бошқарувини йўқотиб, автомашина йўлнинг ўнг четига чиқиб ағдарилиб кетган.
Натижада Б.Э.нинг ўзи ва автомашина салонида йўловчи сифатида кетаётган 13 ёшли З.Э. ҳодиса жойида вафот этиганлар.
Автомашина салонида бўлган йўловчилар: 35 ёшли М.М, 14 ёшли У.Э, 12 ёшли А.Э. ва 6 ёшли С.Э. тиббиёт бирлашмасига турли тан жароҳатлари билан ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтакор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг