Муаммолар ўзаро ҳамжиҳатликда бартараф этилади

11:47 28 Сентябр 2021 Жамият
1277 0

Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлиги ва яшаш шароитини яхшилаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали муқим иш ўринлари яратишга жиддий эътибор қаратиляпти.

Айни жараёнда мавжуд муаммоларни ҳамжиҳатликда бартараф этиш, эзгу ташаббусларни рўёбга чиқаришга секторлар фаолияти муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Янги тизим ҳар бир ҳудудга хос бўлган муаммоларни аниқлаш, шу асосда “йўл харита”лари ишлаб чиқиш, “ўсиш нуқта”ларини топиш ва жадал ривожлантиришга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.

Қўштепа тумани иккинчи секторига бириктирилган ҳудудда ҳам бу борада қувонарли ютуқларга эришиляпти. Тегишли мутасадди идоралар билан ҳамкорликда иш ташкил этилиб, ҳар бир масала ва муаммонинг илдизига етиб бориш, мурожаатларни ўз вақтида ижобий ҳал этиш бўйича ижобий натижалар қўлга киритиляпти.

Иккинчи секторга бириктирилган ҳудудда олиб борилган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммолар, аҳоли мурожаатларини кўриб чиқишда адолат ва шаффофлик таъминланиши устувор вазифа ҳисобланади.

Ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли Ўқчи маҳалла фуқаролар йиғини биносининг ички ва ташқи фасадлари ҳомийлик маблағлари ҳисобидан тўлиқ таъмирланди. Ўқчи МФЙнинг бўш турган ер майдонида “Ёшлар дафтари”га киритилган 13 нафар ишсиз ёшларга 0,1 сотихдан субсидия маблағлари ҳисобидан иссиқхоналар қуриб берилди.

Сектор ҳудудидаги Сармазор МФЙда тикувчилик билан шуғулланувчи “Ал-Саф-Мусо” МЧЖ фаолиятини йўлга қўйиш ва янгидан тиклаш мақсадида тадбиркорлик субъектига 100 млн. сўм имтиёзли кредит,  0,20 сотих ер майдони ажратиб берилишида амалий ёрдам кўрсатилган. Натижада 60 зиёд фуқароларнинг бандлиги таъминланишига эришилди.

Сармазор МФЙда “Аёллар дафтари”га киритилган боқувчисини йўқотган Санобар Тожибоева яшаш хонадонининг ташқи фасади тўлиқ таъмирланди ва хонадонга янги айвон, ҳожатхона қуриб берилди. Шу билан бирга,  хонадонга тоза ичимлик суви тармоғи тортилиб, ушбу оила тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Аҳоли мурожаат асосида Қорақушчи МФЙ, Ҳамкор кўчасининг 1 км.дан ортиқ қисмига сув қувурлари ётқизилди. Бунинг самараси сифатида мазкур кўчада яшовчи 600 нафардан ортиқ фуқаролар тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлиши учун шароит яратилди.

Сектор ҳудудида ташкил этилган сайёр қабулларда билдирилган мурожаатлар ижросини таъминлаш мақсадида Кичик Бешкапа МФЙ, Нурафшон кўчасининг 1 км. дан кўпроқ қисми махсус техникалар билан текизланиб, шағал ётқизилди. Катта Бешкапа МФЙдаги “Бешкапа” қабристонига туман ободонлаштириш ходимларини жалб этган ҳолда тозалаш ишлари ташкил этилди. Ҳашар ёрдамида қабристондаги дарахт кўчатлари тўлиқ оқланиб, бегона ўтлардан тозаланди.

Қорақушчи, Бўстон ва Қувурбоши МФЙларида истқомат қилувчи,  “Темир дафтар” рўйхатига киритилган 3 нафар имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари олиб берилди. Катта Бешкапа МФЙнинг Заковат кўчаси электр таъминотини яхшилаш мақсадида 10 дан ортиқ бетон таянч устунлар ўрнатилди. Шунингдек,  1 км.  электр тармоғи тортилиб, 450 дан ортиқ хонадонларнинг электр таъминоти яхшиланди.

Иккинчи секторни осойишта ҳудудга айлантириш – бош мақсадимиз. Муштарак мақсад йўлидаги самимий ҳамкорлик муаммоларни ўзаро ҳамжиҳатликда бартараф этиш имконини бермоқда.

 

М. ШОМУРОДОВ,

Қўштепа тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер