Муаммолар жойида ўрганилди
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.А.Таджиев, Нукус туманининг энг чекка ва оғир ҳудуди бўлган “Кердер” овулида бўлиб, уйма-уй юриш орқали аҳоли муаммоларини жойида ўрганди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 26.07.2023 йилги Нукус тумани "Кердер" овулида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ташрифда кўтарилган масалалар асосида Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ташаббуси билан овулнинг “Устаз жоли” кўчаси аҳолисини анчадан бери қийнаб келаётган муаммоси ҳал этилиб, 1 км масофадан ариқ қазиб келиш билан томорқаларга сув етказиб берилиши таъминланадиган бўлди.
Бу эса, хонадонларда томорқа маданиятини шакллантириш, аҳолининг томорқадан унумли фойдаланиши билан ўзини-ўзи банд қилиб, қўшимча даромад манбааига эга бўлишига хизмат қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг