Мўйноқда хотин-қизлар бандлиги таъминланди
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидаги ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
Туманнинг «Арал»МФЙ ҳудудида жойлашган «НИЛУФАР НУРСАЯ» тикувчилик корхонаси негизида «Аёллар дафтари» ва «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлган 10 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминлаш мақсадида жамғарма маблағлари ҳисобидан 72,5 млн.сўм субсидия ажратилди.
Эндиликда бу хотин-қизлар ўзини-ўзи банд қилган ҳолда оиласига қўшимча даромад келтиришади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг