Москвада бўлиб ўтган маданий фестивалда ўзбек халқининг ўзига хос маданияти ва анъаналари намойиш этилди

16:53 07 Ноябрь 2023 Жамият
324 0

Фото: “Дунё” ахборот агентлиги

Жорий йил 1-3 ноябрь кунлари Москва шаҳридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академиясида “Маданиятлар чорраҳасида” номли маданий тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Ушбу тадбирда турли миллат вакиллари ўз анъаналари, урф-одатлари, миллий таомлари ва рақсларини намойиш этишди. “Маданиятлар чорраҳасида” тадбирида ўзбекистонлик талабалар ҳам иштирок этиб, халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларини ўзига жамлаган дастурни  иштирокчилар эътиборига ҳавола қилдилар.

Фестиваль давомида миллий ярмарка ташкил этилди. Унда ҳар бир миллатнинг ўзига хос маданиятини намойиш қилувчи кийимлар ва миллий таомлари намойиш этилди. Ўзбекистонлик талабалар томонидан тайёрланган байрамона палов, сомса ва турли ширинликлар иштирокчиларга улашилди. Меҳмонлар талабаларимиз томонидан тайёрланган таомларнинг мазасига юқори баҳо беришди.

Фестиваль якунида бўлиб ўтган ўзбек миллий либослари намойиши ва махсус концерт дастури барча иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда “NAVOI NATIONAL FOOD FEST” миллий таомлар фестивали бўлиб ўтиши айтилганди. Шунингдек, Самарқандда Италия фильмлари фестивали бўлиб ўтганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер