"Morgan Stanley" тўртинчи чоракда евроҳудуд иқтисодиётида таназзулни башорат қилмоқда

00:01 30 Июнь 2022 Дунё
960 0

Иллюстратив фото

Евроҳудуд иқтисодиёти 2022 йилнинг тўртинчи чорагида Россиядан энергия етказиб беришнинг қисқариши туфайли енгил таназзулга дуч келади. Бу ҳақда "Morgan Stanley" таҳлилчилари башоратига таяниб "Bloomberg" хабар бермоқда.

Уларнинг прогнозларига кўра, минтақадаги иқтисодий таназзул икки чорак давом этади ва евроҳудуд ялпи ички маҳсулоти 2023 йилнинг апрель — июнь ойларида иқтисодиётга инвестицияларнинг кўпайиши ҳисобига ўсиш суръатларига қайтади.

Евроҳудуд учун ноқулай омиллар қаторида, Россия газ етказиб беришда кутилаётган пасайишдан ташқари, экспертлар доимий равишда юқори инфляция, шунингдек, истеъмолчилар ва бизнес вакиллари кайфиятининг ёмонлашувини қайд этишмоқда.

Таҳлилчиларнинг фикрича, рекорд даражадаги инфляция шароитида Европа Марказий банки (ЕМБ) жорий йилда кейинги ҳар бир йиғилишда депозит ставкасини кўтаради ва декабрь ойида ҳозирги минус 0,5 фоиздан 0,75 фоизга етказади. Қайд этилишича, ЕМБ иқтисодиёт сезиларли даражада ёмонлашган тақдирда ставканинг ошишини тўхтатиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер