Молия соҳасида омадли одамларнинг мия тузилиши бир хил экан
Молиявий хатарлардан қўрқмайдиган ва уларнинг асоратларига босиқлик билан ёндашадиган одамларнинг мия тузилиши ўзаро ўхшаш эканлиги аниқланди.
АҚШнинг Пенсильвания университетининг бир гуруҳ олимлари томонидан олиб борилган изланишлар натижасида ана шундай хулосага келинди, дейилади “Neuron” журналида чоп этилган илмий мақолада.
Тажрибада 108 нафар ёш ва соғлом киши иштирок этди. Уларга молиявий хатарлар билан у ёки бу даражада боғланган турли сценарийлардан иборат 100дан ортиқ топшириқ берилди. Масалан, иштирокчиларга кам, лекин кафолатланган мукофот ёки каттароқ мукофот олиш учун ўз “бойлиги”ни йўқотган ҳолда таваккал қилиш йўлларидан бирини танлаш таклиф этилди.
Қийин молиявий масалаларга ечим топиш учун эса 4 сония вақт берилди. Шу аснода уларнинг миясида кечаётган ўзгаришлар махсус қурилмада қайд этиб борилди.
Аниқланишича, вазифалар ва стресслардан бошқаларга нисбатан муваффақиятлироқ чиқиб кетганларнинг миясида кулранг модда кўпроқ бўлиб, бодомсимон без билан префронталь(пешона орти) қобиқ(бош мия катта ярим шари қобиғининг бир қисми) ўртасидаги функционал алоқалар яхши ривожланган экан.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг