Мўйноқда кучли шамол эски ҳокимлик биносининг томини учириб юборди
2022 йил 14 ноябрь куни соат 16:00 атрофида кучли шамол Мўйноқ шаҳридаги эски маъмурият биносининг томини учириб кетган.
Воқеа жойида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Бинонинг кириш қисми, шунингдек, бино олдидаги шимолий ён платформа ва тераклар шикастланган.
Ҳодиса оқибатида интернет алоқаси узилиб, вилоят Телекоммуникация компанияси томонидан янги кабеллар ўрнатилиши режалаштирилган. Шу билан бирга вайрон бўлган қурилиш материалларини йиғиш ишлари олиб борилиб, қайта тиклаш ишлари бошлаб юборилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг