«Mo‘jiza Honeymoon» МЧЖ раҳбари жавобгарликка тортилди
Жаримага тортилганига қарамай, қонунбузарлик ҳолатини бартараф этмаган компания раҳбарига жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.
Аввалроқ қўмитанинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси махсус комиссияси томонидан «Реклама тўғрисида»ги қонун талабларини бузган «Mo‘jiza Honeymoon» МЧЖга нисбатан иш қўзғатиб, натижада молиявий жарима қўлланилганди.
Шунга қарамасдан, компания қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ўрнига, ноқонуний рекламаларни беришда давом этган.
Ушбу ҳолат юзасидан махсус комиссия томонидан қайта қонунбузилишга йўл қўйгани учун «Mo‘jiza Honeymoon» МЧЖ раҳбарига нисбатан маъмурий чора қўллаш юзасидан маълумотлар тегишли судга юборилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан маъмурий жавобгарлик тайинланди.
Таъкидлаш жоиз, компанияга нисбатан аввалги жарима маҳсулотни гўёки даволовчи хусусиятларга эгадек кўрсатилган ёлғон рекламалар туфайли қўлланилганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг