Мўғулистонда қора ўлатдан вафот этганлар сони ошди

22:34 08 Сентябр 2020 Дунё
1034 0

Мўғулистоннинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Завхон вилоятида 38 ёшли эркак қора ўлат қурбонига айланди.

«Бу йил бошидан бери мамлакат бўйлаб ушбу касаллик сабаб қайд этилган учинчи ўлимдир», дея хабар бермоқда “Sinxua” агентлиги.

Маълум бўлишича, марҳум эркак хасталикни ўтган ойда Шимолий Мўғулистоннинг Хувсгул вилоятида, одатда, қора ўлат ташувчилари сифатида қайд этиладиган суғур гўштини ейиши сабаб юқтириб олган. У билан яқин алоқада бўлган 25 кишининг таҳлилларида эса касаллик мавжудлиги аниқламаган.

Мўғулистон юқумли касалликлар миллий марказининг маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда мамлакатнинг 21 вилоятидан 17 тасида ўлат билан касалланиш хавфи мавжуд.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер