Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани «Бўз» 2-мавзе ҳудудидаги ер усти Д-57 мм. паст босимли газ қувурини бошқа хавфсиз жойга кўчириш ишлари туман газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган.
Шу сабабли бугун, 2022 йил 19 январь куни соат 10:00 дан 17:00 гача ушбу ҳудуддаги аҳоли хонадонларида ҳамда 15 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ қайта тикланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг