Мирободда сифати кафолатланмаган дори воситаларини савдосининг олди олинди

09:56 30 Июль 2025 Жамият
217 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида «T.Ph.» МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси фуқарога кирим ҳужжати бўлмаган «Актовегин» номли дори воситасини сотган вақтида қўлга олинган.

Шунингдек, ушбу дорихонадан реализация қилиш мақсадида сақлаб келинган умумий баҳоси 264,2 миллион сўмлик 397 турдаги сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер