Миробод туманидаги қурилиш маҳсулотлари омборида ёнғин содир бўлди
Тошкентнинг Миробод туманидаги қурилиш маҳсулотлари сақланаётган омборхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.
Унга кўра, 28 апрель куни соат 07:00 да Миробод тумани, «Абдурауф Фитрат» МФЙ, Г.Алиев кўчасида жойлашган қурилиш маҳсулотлари сақланаётган омборхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар хабар келиб тушган.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 07:02 да ҳодиса жойига етиб борган ва ўт соат 08:33 да ўчирилган. Ёнғин натижасида омборхонанинг тахминан 500 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб, зарарланган.
Ёнғинни бартараф этишга 12 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Хабарда ёнғин оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқлиги айтилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг