Миришкорда Россиянинг йирик корхонаси рўйхатдан ўтди

17:37 27 Апрель 2023 Сиёсат
416 0

Жорий йилнинг 12 март куни Россия Федерациясининг йирик электр жиҳозлар ишлаб чиқарувчи корхонаси «Торум» директори Андрей Дейкало раҳбарлигидаги делегация вакиллари Миришкор туманида бўлиб, туманда янги лойиҳани бошлаш устида дастлабки келишувларга эришилганди.

10 кВА гача бўлган трансформатор подстанциялари ва коммутатор электр жиҳозларининг сертификатланган ишлаб чиқарувчиси ҳисобланган «Торум» корхонаси раҳбарлари навбатдаги ташриф билан Миришкор туманида бўлиб, туман ҳокими Шерали Санаев раҳбарлигидаги соҳа мутахассислари билан учрашдилар.

Томонлар лойиҳалар устида келишувга эришиб, «Торум» Миришкор туманида ўзининг «Мир Элтехника» қўшма корхонасини рўйхатдан ўтказди.

Лойиҳа ишга туширилгач, корхонада йилига минг дона трансформатор ишлаб чиқарилади. Шу ўринда 50 та иш ўрни яратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер