“Миллий тикланиш” демократик партияси ЎзЛиДеПнинг томорқачилик бўйича таклифини нега қўллаб-қувватламади? — Фракция раҳбари жавоб берди

17:15 13 Апрель 2020 Сиёсат
1475 0

ЎзЛиДеП томонидан Маьмурий жавобгарлик кодексининг 65-моддасига биринчи қўшимча сифатида Томорқа ер участкасидан оқилона фойдаланмаганлик учун жарима белгилаш таклиф қилинмоқда.

Яъни томорқага ўз танлови асосида бирон қишлоқ хўжалиги экини экмаганлиги учун, аввал огоҳлантириш, кейин базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача (669 минг сўмгача) жарима, шу ҳолат йил давомида такрорланса уч бараваридан беш бараваригача (1 115 минг сўмгача) жаримага тортиш таклиф қилинмоқда. Бу Солиқ кодексининг 437-моддаси 6-қисмидаги фойдаланилмаган томорқа учун тўланадиган 3 баробар солиққа қўшимча (!) бўлади.

Томорқадан фойдаланиш керак. Бир сотих ердан рўзғор учун фойдали кўп маҳсулот олиш мумкин, оила бюджетига даромад-ку!? Лекин жарима билан даромад кўришга ундаш мантиқсизлик. Оила бюджетига даромад беришни мақсад қилиб, зарарга етаклаяпмиз. Томорқасидан фойдаланмагани учун уч баробар солиқ тўлаш етарли даражада таьсирчан бўлиши керак эди, аслида. Солиқ кодексининг шу моддаси мутасадди идоралар томонидан ишлатилмаган. Аҳолига етарли даражада тушунтирилмаганлиги ҳам ҳақиқат!

“Миллий тикланиш” партияси фракцияси бу таклифни қўллаб-қувватламайди. Партия бу масалада ўз таклифини киритади. Томорқадан самарали фойдаланишни рағбатлантириш мақсадга мувофиқдир.

Томорқадан юқори ҳосилдорликка эришган хонадонларга:

- бир йилда бир марта имтиёзли кредит олиш имконияти;

- деҳқон бозорида савдо жойидан 6 ой давомида бепул фойдаланиш имконияти;

- соғломлаштириш санаторийсига имтиёзли йўлланма олиш имконияти тақдим этилиши мумкин.

Алишер ҚОДИРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари,

“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер