Милан марказида портлаш содир бўлди
Фото: AP
Милан марказида кислород баклари бўлган фургон портлаб, ёнғин чиқди. Бу ҳақда "Corriere Della Sera" хабар бермоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Пьер Ломбардо кўчасида тўхтаб турган кислород баклари олиб кетаётган фургонда дастлаб ёнғин чиққан, кейин у портлаб кетган.
Кучли портлаш оқибатида кўчада турган тўртта автомобиль, дорихона ва қўшни бинодаги хонадонларга зарар етгани айтилмоқда.
Воқеа жойига тез ёрдам ва ўт ўчириш бригадаси етиб келган. Ҳудудни ўраб олинган, бу ердаги мактаб ва айрим биноларда эвакуация ишлари олиб борилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг