Михаил Саакашвили ҳарбий госпиталга ўтказилди

03:54 20 Ноябрь 2021 Дунё
1348 0

Фото: Reuters

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили реанимобилда мамлакат шарқидаги Гори ҳарбий госпиталига олиб ўтилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Тбилисидаги Глдани тумани қамоқхонаси касалхонасидан кўчириш вақтда унга шахсий шифокори Николоз Кипшидзе ва қамоқхона шифокорлари ҳамроҳлик қилгани. Шунингдек, онаси Гиули Аласания ҳам Саакашвилининг ёнида бўлгани айтилмоқда. 

«Тез ёрдам» колоннасида Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигининг Жазони ижро этиш махсус хизматининг автомашиналари ҳам бўлган.

Саакашвили 1 октябрь куни Грузияга қайтиши билан ҳибсга олинган эди. Мамлакатда у банкир Сандро Гиргвлианининг ўлдирилиши ва депутат Валерий Гелашвилинининг калтаклангани учун сиртдан суд қилинган. Саакашвили ўзини сиёсий маҳбус деб атаган ва ҳибсга олиниши билан очлик эълон қилди. 

Сиёсатчининг шифокорлари ва адвокатлари унинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида мудом хабар бериб турди. У қамоқхонага жойлаштирилганидан бир ҳафта ўтгач ўша ердаги касалхонага ётқизилди.

Аввалроқ, Михаил Саакашвилини кўрикдан ўтказган мутахассислар жиддий мия хасталиги аниқланганини, шу сабабли сиёсатчининг комага тушиб қолиши ва оқибатда бу ўлимга олиб келиши мумкинлигини маълум қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер