МИБ: Яширин тармоқлар фош этилмоқда

13:29 24 Июнь 2020 Жамият
959 0

Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан кунлик ўтказилаётган тадбирлар мобайнида тармоқлардан яширин равишда фойдаланаётган истеъмолчиларнинг ноқонуний қилмишлари фош этилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 17 июнь куни Бюрониг Янгиқўрғон туман бўлими ходимлари томонидан Ғовазон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Фарҳод Мамасидоқовга тегишли ҳовли ва дала майдонларнинг тармоқлардан фойдаланиши, тўлов интизомига риоя этилиши ўрганилди.

Тезкор ходимларда шубҳа уйғотган симлар обдон кўздан кечирилганда ноқонуний ҳолатга дуч келинди. Яъни, электр энергияси ҳисоблагичига уланган симларининг уланиш схемаси бузилгани маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, тармоқдан вақтинча ажратилди. Фуқаронинг ушбу ноқонуний хатти-ҳаракати билан таъминотчи корхона етказилган зарар ҳисоб-китоб қилинганда 2 150 600 сўмни ташкил этди.

Бюронинг Норин тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир мобайнида ҳам яширин тармоқлардан фойдаланаётган истеъмолчиларнинг ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Хусусан жорий йил 18 июнь куни ўтказилган тадбирлар мобайнида туманнинг Дўмар маҳалласида яшовчи Мирзохит Ўтбосаровнинг хонадони кўрилганлда тармоқдан, ҳисоблагичдан ташқари уланиб фойдаланаётгани аниқланди. Ёки Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Тоҳир Қосимов хонадонида “ҳеч ким билмайди” дея яширин тармоқ орқали уланиб, фойдаланаётгани маълум бўлди. Шу маҳаллада яшовчи Мадина Хошимова хонадонида ўтказилган кўрик мобайнида электр энергияси ҳисоблагичидан ташқари яширин уланиб олгани тезкор ходимлари томонидан фош этилди. Ҳар уччала ҳолат юзасидан ҳам тегишли далолатнома расмийлаштирлди. Тармоқдан вақтинча ажратилди. Ҳозирда таъминотчи корхоналарга етказилган зарар ҳисобланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бюро органлари томонидан тадбирлар давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер