МИБ фуқаронинг бир ярим йилдан бери ололмаётган 45 миллион қарзини ундириб берди

13:34 08 Июнь 2024 Жамият
755 0

Фуқаро Д.Х. 2021 йилнинг 21 ноябрь санасида таниши Л.Т.дан зарурат юзасидан бир ойда қайтариш шарти билан 45 миллион сўм қарз олган ва белгиланган санада қайтариб бермаган. Шу сабабли, фуқаро судга мурожаат қилишга мажбур бўлади.

Қашқадарё вилояти Мажбурий ижро бюроси Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг ижро варақасига асосан ушбу қарздорликни фуқаро Л.Т. фойдасига ундириб берган. Бу ҳақда ташкилот ахборот хизмати хабар бермоқда.

«Бюронинг Қамаши туман бўлими томонидан мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида мазкур қарз фуқаро Л.Т.га тўлиқ ундириб берилди ҳамда ижро ҳужжати ижроси амалда тамомланди», деб ёзилади хабарда.

Аввалроқ, андижонлик аёл фарзандларини МИБ орқали «ундириб» олганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер