Менинг акам – Ватан ҳимоячиси!
Фото: Халқ сўзи
Шарқий ҳарбий округнинг Фарғона гарнизонига қарашли Қува туманида жойлашган ҳарбий қисмда «Менинг акам – Ватан ҳимоячиси!» шиори остида Бухоро шаҳридаги ҳарбий қисм билан телемулоқот ташкил этилди.

Унда Фарғонадан Бухорога ва ўз навбатида Бухородан Фарғонага келиб, шарафли бурчини бажараётган ҳарбий хизматчилар ҳамда аскарлар ўз оила аъзолари, устозлари ва дўстлари билан суҳбатлашди.
Тадбир доирасида қатнашчилар ҳарбий қисмда яратилган шароитлар, ҳарбийларнинг кундалик фаолияти, қўшимча машғулотлар жараёнлари билан ҳам онлайн тарзда танишдилар.
— Ватан ҳимоячилари куни олдидан бундай мазмундаги тадбирлар қамровини янада кенгайтиряпмиз, — дейди Шарқий ҳарбий округнинг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бошқармаси катта офицери, майор Фаррух Санаев. — Ватанимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталигининг кафолати бўлган Миллий армиямиз қудрати билан кенг жамоатчиликни, хусусан, ёшларни яқиндан таништириш, шу орқали уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ҳисса қўшиш ушбу тадбирларимизнинг бош мақсади ҳисобланади.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг