“Меҳр-мурувват карвони” йўлга тушди

09:15 14 Апрель 2020 Жамият
1689 0

Жойларда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари қошида эҳтиёжманд инсонларга хайрия ёрдамларини манзилли етказилишига кўмаклашувчи Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари фаолият юритмоқда. Андижон вилоятида 262 нафар кўнгилли волонтёрлар томонидан Марказда ташкил қилинган 1197 қисқа рақам орқали 5 минг 578 дан зиёд мурожаатлар қабул қилиниб, 4 минг 374 та эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатламлари рўйхатга олинди.
 

— Бугунги синовли кунларда эҳтиёжманд инсонларга ёрдам қўлини чўзаётган ҳукуматимиз вакилларидан миннатдорман, — дейди Пахтаобод туманида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Санобархон Аҳмедова. —Халқимиз мана шундай инсонийлик туйғуларини унутмаган экан, демак ҳар қандай? балони ҳамжиҳатликда енгиб ўтамиз.

Шу кунга қадар Марказга хомийлик томонидан 253.000.800 сўмлик хайрия маблағи ҳамда 133.340.600 сўмлик озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилди. Улар ўз навбатида ёрдамга муҳтож оилаларга етказиб берилмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ,

“Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер